...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳарбийлар либослари ўзгаради! Янги кийим-кечаклар амалиётдан ўтказилмоқда


16:47, 13.04.2018 Жамият
 5 290

2018 йил давомида ҳарбий уст-бош кийимларни тикиш учун Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитларига мос келадиган енгил ва пишиқ толалардан тўқилган махсус матолар ишлаб чиқариш вазифаси юклатилганди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида янги намунадаги ҳарбий кийимлар қўшин амалиётидан ўтмоқда
 
Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги қўшинлари учун янги намунадаги кийим-кечакларни жорий қилиш масалалари ишлаб чиқ
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 28 август куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Каттақўрғон умумқўшин полигонида бўлган эди. Давлат раҳбари ҳарбий хизматчилар билан учрашувида уларнинг кийим-кечаклари ва анжомларини ишлаб чиқаришда паст сифатли матолардан ҳамда эскирган технологиялардан фойдаланилаётгани танқид қилганди.  Ушбу ушрашувда тегишли вазирлик ва идораларга 2018 йил давомида ҳарбий уст-бош кийимларни тикиш учун Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитларига мос келадиган енгил ва пишиқ толалардан тўқилган махсус матолар ишлаб чиқариш вазифаси юклатилганди. 


 
Кийим-кечак намуналарини ишлаб чиқишда соҳада илғор тажрибага эга бўлган ривожланган хорижий давлатларнинг ҳарбий кийим-кечаклари ўрганилди (Туркия, Покистон, Россия, Озарбайжон, Хитой, Германия, Италия). Ушбу кийим-кечак намуналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар “Апитекст” МЧЖда аралаш толали матонинг тажрибавий партиясидан фойдаланиб, ишлаб чиқарилди. “Смарт-Текс” (“Бахмал-Груп”) МЧЖда мазкур матога ранг берилди ҳамда “Идеал” ва “Наримтекс” МЧЖларда янги кўринишдаги ҳарбий кийимларнинг намунавий нусхалари тайёрланди.
 
Президент Мирзиёев яқинда Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига амалга оширган ташрифи давомида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўшинлари учун таклиф қилинаётган янги намунадаги кийим-кечаклар билан танишиб шундай деган эди:
 
“Ҳарбий кийим-бош намуналарини ишлаб чиқишда шошилинч қарорлар қабул қилмасдан энг замонавий хориж тажрибалари қўллансин. Ҳарбий хизматчининг янги кийим-боши унинг ўзига хос “ташриф қоғози” бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари нуфузи ва обрўсини янада оширишга хизмат қилишини назарда тутсин. Зарурат бўлса, яратилган янги кийим-бош вариантлари бўйича мамлакат аҳолисининг, айниқса, чақириқ ёшидаги ўсмирларнинг фикрини ўрганиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига қўйилсин”.


 
Президентнинг жорий йил 31 март куни “Фориш” тоғ-дала полигонига ташрифи давомида янги намунадаги таклиф этилаётган ҳарбий кийим-кечакларнинг намунавий нусхалари куч тузилмаларига эга вазирлик ва идораларнинг алоҳида бўлинмаларида 2018 йил мобайнида қўшинлар синовидан ўтказилиши белгиланди.
 
Ҳозирги кунда Мудофаа вазирлигида таклиф қилинаётган янги намунадаги дала кийимларининг икки хил намунавий нусхалари Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчиларига шу йилнинг 1 апрель санасидан қўшин амалиётидан ўтказиш учун берилди.

Теглар:Мудофаа вазирлиги Ҳарбийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар