...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда узоқ умр кўриш даражаси ортмоқда


15:41, 25.11.2016 Жамият
 3 908

Бугунги кунда мамлакатимизда ўртача умр кўриш ёши эркаклар ўртасида 73,5, аёллар ўртасида 75,8 ёшга тенг.

Ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод бўлган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида “Нуроний” жамғармаси мақоми оширилиши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг расмий сайти хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида “Нуроний” жамғармасининг моддий-техник базасини кучайтириш, жамғарма мақомини  ошириш, унинг республика, вилоят, туман тузилмаларида мавқеини кўтариш каби вазифалар илгари сурилган.
 
1990 йилда мамлакатимизда ўртача умр кўриш ёши 67 бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 73,5 ёшгача кўтарилган. Аёллар орасида ўртача умр кўриш 75,8 ёшга тенг. Ўзбекистоннинг 2,9 миллион аҳолисини 60 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этади. Улар орасида 2 мингдан ортиғи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидир. Бундай кўрсаткичлар Ўзбекистонни узоқ умр кўрувчи мамлакатга айланиб бораётганлигидан далолатдир.
 
Айни пайтда мамлакатимизда 225 минг нафар 80 ёшдан ошган, 44 минг нафар 90 ёшдан ва 8700 нафар 100 ёшдан ошган кексаларимиз истиқомат қилишади. Улар “Нуроний” жамғармаси томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлантириб келади.
 
Ўзбекистонда 33 та мурувват уйлари фаолият олиб бормоқда. Бундай саҳоват уйларида имконияти чекланган кексалар ёки қаровсиз қолган қариялар истиқомат қилишади. Шу мақсадда Шавкат Мирзиёев бу йўлдаги ғамхўрлик ҳаракатларини янада кучайтиришни илгари сурмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев Нуроний жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар