...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Судьялар олий мактаби ташкил этилади


12:53, 08.12.2018 Жамият
 1 923

Мирзиёев судьялар орасида одамларга нисбатан адолатсизлик борлигини айтади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактаби такиш этилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқида бу ҳақда маълум қилган.
 
“Айни пайтда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этиш лозим. Хусусан, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
 
Муносиб топилган номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш зарур. Бунинг учун Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этишни таклиф қиламан”, деган давлат раҳбари.
 
Ўзбекистон Президентининг галдаги байрамона нутқи суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни танқид қилишдан бошланди. Мирзиёев судьялар орасида одамларга нисбатан адолатсизлик борлигини айтади:
 
“Афсуски, айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончига путур етказмоқда.
 
Шу боисдан ҳам, касбий маҳорат ва маданиятни ошириш, ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун, адолат ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб иш кўриш – ҳар бир судьянинг энг устувор вазифаси бўлмоғи лозим.
 
Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, энг аввало, адолатли, қонуний ва асосли бўлиши шарт. Шундагина одамларимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам адолат қарор топишига бўлган ишонч янада мустаҳкамланади”.

Теглар:Судьялар олий мактаби Суд-ҳуқуқ тизими Шавкат Мирзиёев Президент нутқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар