...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ОҚҚни тарқатиш ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш бўйича комиссия тузилди


14:22, 21.09.2018 Жамият
 2 176

Янги комиссиянинг ишчи органи ва вазифалари белгилаб берилди.

Президент қарори билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини (ОҚҚ) тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
 
Шунингдек, қарор билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Комиссия Террорчилик Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар