...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда MUIC инновация маркази иш бошлади


20:06, 25.08.2017 Технология
 2 094

Марказ буюртмаларни онлайн тарзда расмий сайти орқали қабул қилади.

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази 2017 йилнинг 25 августидан бошлаб буюртмалар қабул қила бошлади ҳамда ўзининг “www.muic.uz” расмий сайтини ишга туширди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Инновация маркази АКТ соҳасида эндигина иш бошлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан халқаро стандартларга мувофиқ дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ўз расмий сайти орқали уларни бирлаштиради.
 
Рўйхатдан ўтган барча ишлаб чиқарувчи юридик шахслар Инновация марказининг резиденти мақомини олади.
 
Аввалроқ, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, Президент фармони билан Инновация маркази иштирокчиларига бир қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилган.
 
Жумладан, 2028 йилнинг 1 январь кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар.
 
Резидент ишчилар учун даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Инновация маркази АКТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!