...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда электрон кутубхоначиликда Корея тажрибаси қўлланилади


18:18, 10.07.2018 Жамият
 1 627

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги ўзбек делегацияси айни дамда Кореяда.

Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги томонидан хорижий давлатлар компаниялари билан биргаликда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.
 
Шундай лойиҳаларидан бири Жанубий Корея Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасидир.


 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасининг иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик Фондининг молиявий кўмагида “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасини биринчи навбатда амалга оширишга доир қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида Агентлик тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рақамлаштириш ва сканерлаш ҳамда Мультимедиа марказлари ташкил этилмоқда.
 
Мазкур лойиҳага асосан ўзбекистонлик мутахассислар учун Корея Республикасида жорий қилинган электрон кутубхона фаолияти, унинг техник тизими, илмий-таълимий ахборот маълумотларини фойдаланувчиларга етказиб бериш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарувини ташкил қилиш бўйича ўқув-тренинг машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.


 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги ўзбек делегацияси 9-15 июль кунлари Сеул шаҳрида ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб, бу борада Жанубий Корея тажрибасини ўрганишмоқда.
 
Алоҳида қайд этиш керакки, ушбу халқаро семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг ижросини таъминлаш, электрон турдаги ахборот-кутубхона ресурсларини кўпайтириш ва улардан интернет тармоғи орқали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, электрон нусхалар ҳамда мультимедиа маҳсулотларидан масофадан туриб фойдаланишда жаҳон тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиздаги кутубхоналар фаолиятига татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга.

Гулжаҳон Ғаниева

Теглар:Лазиз Тангриев Кутубхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар