...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Давлат бюджети даромадлари 33 161,5 миллиард сўмни ташкил қилди


14:08, 28.08.2018 Жамият
 1 798

Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминланган.

Жорий йилнинг биринчи ярми якунига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 153 триллион сўмни, бу борада ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан саноат – 6,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,7 фоизга, қурилиш – 9,7 фоизга, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1,7 фоизга, бошқа хизматлар соҳаси – 5 фоизга ўсишига эришилган.
 
Бу ҳақда Парламент қуйи палатаси депутатлари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи ярим йилликдаги ижросини муҳокама қилиш жараёнида маълум қилган, деб ёзмоқда ЎзА.
 
2018 йилнинг биринчи ярмида Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминланган.
 
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 33 161,5 миллиард сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоиз ўсишига эришилган, белгиланган режа 4 863,7 миллиард сўмга ортиғи билан ёки 117,2 фоизга бажарилган.  

Теглар:Давлат бюджети Ялпи ички маҳсулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар