...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда қайси соҳага қанча маблағ ажратилади? Давлат бюджетининг ярмидан кўпи бир соҳага қаратилди


22:42, 17.11.2018 Жамият
 18 815

2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп бўлиб, бунда Давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.
 
2019 йил Давлат бюджети қуйидагича тақсимланган:
 
Ижтимоий соҳа харажатлари 57,8 трлн сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 54,0 фоизини;
 
Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 4 трлн сўм, умумий таълимга 17,1 трлн сўм, кадрлар тайёрлашга 3,8 трлн сўм;
 
Соғлиқни сақлашни молиялаштиришга 12,1 трлн сўм ;
 
Маданиятни молиялаштириш учун 1,0 трлн сўм
 
Илм-фанга 0,8 трлн сўм;
 
Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш ва компенсация тўловлари учун 5 267,2 млрд сўм;
 
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6,3 трлн сўм ажратилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат бюджети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар