...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда балиқ ови тақиқланади


12:00, 13.03.2017 Жамият
 5 294

Балиқчилик билан шуғулланувчи ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар балиқ тутиш учун мўлжалланган ашёларни сув ҳавзаларидан чиқариб олиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекторлари гувоҳлигида махсус омборхонага топширишлари шарт.

Жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб балиқ овига вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Бу ҳақда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистонда сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида балиқчилик қонун-қоидаларига мувофиқ, барча табиатдан фойдаланувчиларни 2017 йилнинг қуйидаги даврида балиқ овига тақиқ қўйганини маълум қилади:
 
– 10 мартдан 31 майга қадар – Амударё ва Сирдарёда;
 
– 25 апрелдан 10 июньга қадар – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
 
– 16 апрелдан 31 майга қадар – республиканинг барча сув ҳавзаларида.
 
Тақиқ даври давомида балиқчилик билан шуғулланувчи ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар, балиқчилик ресурсларидан фойдаланувчилар балиқ тутиш учун мўлжалланган ашёларни сув ҳавзаларидан чиқариб олиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекторлари гувоҳлигида махсус омборхонага топширишлари шарт.
 
Ушбу вақтда тўр ва шунга ўхшаш материалларни таъмирлаш ишлари балиқ етиштирувчи ташкилотлар, кичик хусусий балиқчилик фермалари ҳудудидан ташқарида олиб борилиши лозим.
 
Тақиқ даврида, айниқса, балиқлар увулдириқ ташлайдиган вақтда, табиий сув ҳавзаларида фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш давлат инспекцияси ходимларигина моторли қайиқларда юриши, овчилик хўжалиги хизматчилари эса табиатни муҳофаза қилиш органлари рухсати билан ҳаракатланишлари мумкин.
 
Балиқ ови ишқибозларига мазкур даврда моторли қайиқлардан фойдаланиш тақиқлангани ҳолда 5 тадан кўп бўлмаган миқдорда қармоқ ишлатиш рухсат этилади.
 
Тақиқ даврида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси инспекторлари билан ҳамкорликда ноқонуний балиқ овлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотлари савдоси, шунингдек, браконерларга қарши рейдлар ўтказади.
 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида юртимиз фуқароларини балиқ ови қоидалари ва табиат муҳофазаси қонунчилигига қатъий амал қилишга чақиради!
Умида Якубова

Теглар:Балиқчилик Ов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар