...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 260 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинади


10:33, 10.01.2017 Жамият
 3 091

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил республиканинг 260 км узунликдаги йўллари реконструкция қилинади.

2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг қатор вилоятларида автомобиль йўллар янгидан қурилади ёки реконструкция қилинади. Таъмирланадиган автомобиль йўлларнинг жами узунлиги 260 километрни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” АКнинг Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Қорақалпоғистон Республикасида 22 км, Бухоро вилоятида 12 км, Жиззах вилоятида 16 км, Қашқадарё вилоятида 54,8 км, Навоий вилоятида 3 км, Наманган вилоятида 41,5 км, Самарқанд вилоятида 10 км, Сурхондарё вилоятида 65,7 км, Сирдарё вилоятида 5 км, Тошкент вилоятида 25 км, Фарғона вилоятида эса 5 км автомобиль йўллари 2017 йилда қайта қурилади ёки қайта таъмирланади.
 
Вилоятларда 260 км узунликдаги йўлларни қайта қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 1 триллион 550 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Автомобиль йўллари Реконструкция Ўзавтойўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар