...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 22 миллион киши ҳашарга чиқди


14:49, 14.03.2017 Жамият
 2 062

Ҳашар давомида 32 минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.

Маълумки, жорий йил 28 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Айни дамда бутун республикамиз бўйлаб байрамга тайёргарлик ишлари кетмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинган эди. Ойлик доирасида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
 
Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фондидан маълум қилишларича, ҳашар кунлари 48 минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. 32 минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган. Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб 22 миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. 24 миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, 17 миллион туп гул экилган.
 
Ҳашар кунлари ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига ўз улушини қўшган.
Алишер Равшанов

Теглар:Умумхалқ хайрия ҳашари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар