...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ҳиндистон учун истиқболли ҳамкор


14:06, 01.10.2018 Жамият
 1 196

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттирди.
 
Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар, дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади. Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор.
 
Музокарда савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Ҳиндистон Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар