...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Хитой прокуратуралари ўртасида меморандум имзоланди


15:49, 27.02.2017 Жамият
 2 346

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси Бош прокурори Цао Цзяньмин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати 26 февраль куни хабар қилган.
 
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси Бош прокурори Цао Цзяньмин билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратурасининг Давлат прокурорлар институти ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилганидан буён ўтган 25 йил давомида мазкур соҳада мустаҳкам шартномавий асос яратилган. Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги (Пекин, 11.12.1997й.), экстрадиция тўғрисида шартномалар (Пекин, 08.11.1999й.), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ихтиёр Абдуллаев Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар