...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон туроператорлари Буюк Британияда халқаро кўргазмада иштирок этади


11:49, 26.10.2016 Жамият
 1 664

Шу кунларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик агентликлари Европанинг бир қатор мамлакатларидаги ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказишни бошламоқда.

“Ўзбектуризм” миллий сайёҳлик компанияси “Буюк Ипак Йўли” реклама агентлиги ҳамда хусусий сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда бир қатор мамлакатларда ўзбек ва хорижий давлатлар туроператорлари ўртасида учрашувлар ўтказишни ташкил этмоқда.
 
24 октябрдан 31 октябрга қадар Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Германиянинг Франкфурт-на-Майне, Берлин, Дюссельдорф ва Ганновер шаҳарларида ўзбек ва герман турагентликлари ўртасида сайёҳлик борасида бир қатор учрашувлар ўтказилади. Бу ҳақда хабар қилган “Ўзбектуризм” миллий компанияси Матбуот хизматининг маълумотига кўра, мазкур учрашувлар давомида юртимиз номидан 9 та туркомпания иштирок этади.
 
10 ноябрдан 17 ноябргача Бенилюкс давлатлари, яъни Бельгия, Нидерландия ва Люксембургда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси кўмагида Брюссель, Амстердам, Люксембургдаги туроператорлар билан учрашувлар ўтказилиши мўлжалланган. Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг 24 та сайёҳлик компаниялари иштирок этади.
 
Бундан ташқари, 10 ноябрь куни Лондонда ўтказиладиган халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида ўзбек ва инглиз тур операторлари ўртасида муҳокамалар ўтказилиши кутиляпти. Лондондаги учрашувда мамлакатимизнинг 9 та компанияси иштирок этади.
Расулова Дурдона

Теглар:Ўзбектуризм Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар