...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Жанубий Корея: музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этмоқда


12:17, 23.11.2017 Жамият
 1 683

Ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди.

Бугун, 23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон–Жанубий Корея муносабатларига бағишланган тор доирадаги музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, бундан ташқари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар атрофлича муҳокама этилган эди.
 
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг музокараси кенгайтирилган таркибдаги давом эттирилмоқда, дея хабар бермоқда ўзининг махсус мухбири берган маълумотларга таяниб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
 
Хабарда айтилишича, томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалаларни муҳокама қилди.
 
Олий даражадаги учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар