...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтовда яшаганлик учун туристик йиғим йиғилади


11:33, 13.10.2017 Жамият
 2 681

Хорижлик сайёҳ ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан ЭКОИҲнинг 10 фоизи миқдорида туристик йиғим йиғилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори жорий йилнинг 15 мартида тасдиқланган эди.
 
Ўзгартиришга мувофиқ, 9 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар-жойга эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида (9 октябрь ҳолатида 14977,5 сўм) жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади.
 
Жойлаштириш воситалари сифатида вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар, меҳмонхоналар, туризм базалари, мажмуалари, дам олиш уйлари, зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари эътироф этилади.
 
Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Туристик йиғим ундириш Меҳмонхона хизмати Хорижлик фуқаролар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар