...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТБ президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди


22:21, 03.03.2017 Жамият
 1 794

ОТБ президенти самимий қабул ва ўзаро шериклик муносабатларини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаони қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
 
Учрашувда 2017-2019 йилларга мўлжалланган қўшма дастур доирасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Аҳоли, айниқса, қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини ошириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аграр тармоқни модернизация қилиш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муқобил энергетикани ривожлантириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва бошқа йўналишларга қаратилган устувор лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
 
ОТБ президенти самимий қабул ва ўзаро шериклик муносабатларини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдириб, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.  

Теглар:Осиё тараққиёт банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар