...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўта хавфли! 5-синф боласини зўрлаб кетган фуқаро Тошкентда қўлга олинди


15:09, 30.04.2018 Жамият
 16 977

У 5-синф болани зўрлашда айбланиб, қидурувга берилган эди.

Жорий йил 4 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида ЎзР ЖК-119 моддаси 4-бўлими билан жиноят иши кузғатилиб, қидирувда бўлган жуда хавфли рецидивист Сабуров Қуатбай Акимбаевич қўлга олинди. Бу ҳақда  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, жиноятчини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтига малака ошириш учун келган Қорқалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ходимлари қўлга олган.
 
Сабуров Қуатбайни майор Джубанишов Жанибек Аязбаевич, майор Халмуратов Махмуд Орунбаевич, майор Каниязов Режепбай Уразбаевич хамда капитан Палвонов Шерали Шукурлаевичлар жорий йил 29 апрель куни соат 11:30ларда Тошкент шахар Яшнобод тумани Янги обод бозорида қўлга олиб, Тошкент шахар ИИББга топширган.
 
Маълумот ўрнида, муқаддам судланган “Коля” лақабли Қуатбай Сабуров 1972 йил 15 февралида Кегейли туманида туғилган.
 
У 5-синф болани зўрлашда айбланиб, қидурувга берилган эди.
Темур Назаров

Теглар:Қорақалпоғистон рецидивист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар