...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўртачирчиқда уч ёшли бола чўкиб ҳалок бўлди


19:54, 21.09.2017 Жамият
 4 981

Бола қаровсиз қолган ва уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетган.

Катталарнинг эътиборсизлиги оқибатида болаларнинг қаровсиз қолиши ҳолатлари учраб туради. Бироқ бу ҳолат фожиа билан тугаши мумкинлиги ҳеч кимни ташвишга солмайди.
 
Шу каби ҳодисалардан бири Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида содир бўлди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 ёшли болакай ҳалок бўлди.
 
Фожиа жабрланувчиси қаровсиз қолган ва уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу муносабат билан вилоят прокуратураси огоҳлантиради!
 
Кўпинча болалар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга катталарнинг одатлари сабабчи бўлади. Оиланинг ёши улуғлари, ота-оналар, ака-опалар бундай тузалмас хатоликларнинг олдини олишлари даркор.
 
Дераза, даҳлиз эшигини очиқ қолдириш, болани дори, қайчи, нина, иссиқ дазмол, иссиқ суюқликлар, кучли таъсир қилувчи моддаларни ёнида қолдириш хавфли экани кўп бора айтилади.
 
Маълумотларга кўра, болалар ўртасида учрайдиган жароҳат турлари ичида куйиш, доридан заҳарланиш ҳолатлари кўп кузатилади.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда катталарнинг эътиборсизлиги туфайли Хитойда уч нафар болалар ҳовузга тушиб кетиб ҳалок бўлгани ҳақида видеолавҳали хабар эълон қилган эдик. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент вилояти Прокуратура Болалар ўлими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар