...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчининг “думи тугилди”


15:12, 03.12.2018 Жамият
 4 802

Ҳуқуқий-назорат хизмати чоп этилган материаллар юзасидан текширув ўтказди.

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
 
Ижтимоий тармоқларда Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан турли мақсадларга пул йиғилгани, пул бермаган ўқувчиларни ҳақоратлаш, калтаклашлар тўғрисида маълумотлар тарқалганди.
 
Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати чоп этилган материаллар юзасидан текширув ўтказди.
 
Текшириш натижасида 2018 йилнинг 16 ноябрь куни мактабнинг 7-В синф раҳбари Р.М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этгани, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситган ва калтаклаганлиги аниқланди.
 
Фарғона Халқ таълими бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан, ўқитувчи Р.М. ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этдилар.
 
Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар