...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онлайн-аукционлар фирибгарликдан холими?


12:35, 15.09.2017 Жамият
 2 411

Аукционда иштирок этувчи шахс аукционнинг боришини доимий кузатиб бориши талаб этилади.

Чиройли рақамларни сотиб олиш учун рўйхатдан ўтиш қийин иш эмас. Бироқ гап катта пул маблағи устида кетмоқда. Ҳар бир инсон ўз пулининг қаерда экани ва унинг хавфсизлиги учун қайғуради, алданиб қолишдан қўрқади.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан аукционларни ўтказишда барча чоралар, фирибгарликлар ҳисобга олинган ҳолда тизим яратилган.
 
“Аvtoraqam.uzex.uz” сайти ҳар ким, ҳатто тажрибасиз интернет фойдаланувчиси ҳам осон тушуниши учун жуда содда ва шаффоф қилиб яратилган.
 
Унда сотишга қўйилган рақамлар, улар қўйилган саналар, бошланғич қиймати билан танишиш, буюртма борлиги ва лотнинг жорий нархи қандайлиги, шунингдек, уларнинг ҳар бири бўйича савдоларнинг тугаш санаси ва вақтини билиб олиш имконияти мавжуд.
 
Тизимни ишлаб чиқишда Биржанинг онлайн-аукционларни юритиш бўйича тажрибаси инобатга олинган бўлиб, унда “сўнгги лаҳзада” ставка қўядиган харидорлардан турли эътирозлар келиб тушганди эди. Бу ҳақда биржа ходим Азиз Абдуғаниевга асосланиб хабар берилди.
 
Аукцион майдонида савдолар тугашига 10 дақиқа қолганда ставка оширилган тақдирда лот бўйича уларни тугатиш муддати автоматик тарзда яна 10 дақиқага узайтирилади. Ушбу ҳолатда чиройли рақамларни сўнгги лаҳзада “илиб кетиш” билан боғлиқ фирибгарликларга чек қўйилади.
 
Ҳозирги вақтда мобиль илова ишлаб чиқилиб, ишга туширилгани ҳамда унинг ёрдамида ҳам буюртма бериш, ҳам аукционнинг боришини кузатиб бориш мумкин.
 
Сотиб олиш тартибида харидор ЎзРТХБда рўйхатдан ўтиб, Woy-Wo тўлов тизими орқали Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига гаров тариқасидаги суммани киритиши лозим. Харидорлар томонидан киритиладиган закалат суммаси авторақамнинг бошланғич нархининг 10%ини ташкил этади.
 
Шундан сўнг, харидор аукционнинг “Аvtoraqam.uzex.uz” сайтида маъқул келган рақам танланиши ва унга ставка қўйиши лозим. Агар ставка “илиб кетилган” бўлса, унинг баҳосини ошириш йўли билан “янги таклиф” киритиш мумкин. Бунда биринчи тоифадаги рақамлар учун 1 қадам бошланғич қийматининг 3%ини, иккинчи ва учинчи тоифалар учун 1%ини ташкил этади.
 
Аввалроқ, 14 сентябрь куни соат 15:24да Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам Онлайн-аукционлар Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар