...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди


13:37, 03.07.2017 Жамият
 4 569

Иш фаолиятини Фанлар академиясининг ядро физикаси институтида кичик илмий ходимликдан бошлаган.

Узокбой Шоимкулович Бeгимкулов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази директори лавозимида фаолият кўрсатаёган эди.
 
Ином Мажидов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганидан сўнг ушбу лавозим вакант бўлиб келаётган эди.
 
Узокбой Бeгимкулов 1964 йил Сирдарё вилоятида туғилган, 1987 йил Москва энергетика институтини тамомлаган, педагогика фанлари доктори, профессор.
 
Иш фаолиятини 1987-1988 йиллар Ўзбекистон Фанлар академиясининг ядро физикаси институтида кичик илмий ходимликдан бошлаган. 2002-2006 йиллар Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректори, 2006-2008 йиллар Тошкент давлат педагогика университети ректори лавозимида ишлаган. Бир муддат Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ҳам хизмат қилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Бeгимкулов Узокбой Ином Мажидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар