...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий суд кенгаши аъзоларига имтиёзли ипотека берилади


09:12, 06.06.2017 Жамият
 2 992

Судьялар олий кенгашининг ижро этувчи девони ходимларига Президент девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 май куни "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида"ги Қарорни имзолаган эди.
 
Унга кўра, Судьялар олий кенгаши раиси Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгаш таркибига кириши белгиланган.
 
Кенгаш раиси моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Олий суд раисига тенглаштирилган, Кенгаш раиси ўринбосари ва Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзолари моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишинча Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьяларига тенглаштирилган.
 
Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг ижро этувчи девони ходимларига Президент девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинди.
 
Бундан ташқари, Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига ва унинг ижро этувчи девони ходимларига олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.
 
Шунингдек, Кенгашда ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва кўп йиллик хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
 
Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Теглар:имтиёзли ипотека Олий суд кенгаши Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар