...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган тўққиз ойда 60 га яқин мансабдор жазоланди


18:32, 26.10.2018 Жамият
 3 201

Мансабдорларга жазони маъмурий судлар тайинлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар юзасидан “Qalampir.uz”га маълумот берди.

Маълумотга кўра, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 16 567 та иш кўриб чиқилган. Бунинг натижасида 12 525 та фуқаронинг ҳуқуқи тикланган, 57 та мансабдор шахсга интизомий жазо қўлланилди.



Шунингдек, ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган ҳуқубузарликлар бўйича 344 198 нафар шахсга нисбатан 276 461 та иш кўриб чиқилган. Жумладан 231 809 нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олий Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар