...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни табриклаб, уни Остонага таклиф қилди


19:00, 05.12.2016 Жамият
 3 086

Қозоғистон раҳбари юборган қутлов телеграммасида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистонга таклиф этди.

Ўзбекистон Республикасининг янги Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳам табриклади. Бу хақда Қозоғистон Президентининг расмий сайтида хабар берилди.
 
Нурсултон Назарбоев ҳамкасби Шавкат Мирзиёевни табриклар экан “Сизнинг бошқарувингиз остида Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар давом этади, хавфсизлик ва барқарорлик мустаҳкамланади”, дейди.
 
Нурсултон Назарбоев юборган қутлов телеграммасида Шавкат Мирзиёевнинг Президентликка сайлангани Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг стратегик ҳамкорлиги янги даражага кўтарилиши, шунингдек, Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамкоррлик кенгайишини таъминлашига ишонишини айтган.
 
Телеграмма сўнггида Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Қозоғистонга таклиф этган.
 
“Фурсатдан фойдаланиб, суҳбатимизни Остонада давом эттиришни ва қулай вақт топиб Қозоғистонга расмий ташриф қилишингизни таклиф қиламан”, деб ёзади Назарбоев.
 
Табрик сўнггида Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни соғ-саломат бўлишини, Ўзбекистонни эса гуллаб яшнашини тилаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар