...
МЕНЮ
ONLINE TV

Никоҳ тўйи беминнат ўтказиб берилди


10:32, 13.08.2018 Жамият
 5 727

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бир нечта хонандаларни жалб қилиб, беминнат хизмат кўрсатган.

Qalampir.uz манбасига кўра, бир неча кун олдин “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташаббуси билан яна бир ижтимоий ҳимояга муҳтож икки ёшнинг никоҳ тўйи ўтказиб берилган.

Тошкент шаҳридаги “Хумо” тўйхонасида бўлиб ўтган никоҳ базмида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бир нечта хонандаларни жалб қилиб, беминнат хизмат кўрсатган.

Маълумот ўрнида, дунёдаги оз сонли давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳукумати ҳам, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ислоҳотларини Давлат дастури даражасида амалга ошириб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқилиши бўйича мурожаати ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Ўзбекконцерт ижтимоий ҳимоя ислоҳот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар