...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москванинг яна бир олий таълим даргоҳи Ўзбекистонда филиал очади


08:44, 15.08.2017 Жамият
 4 028

Янги очиладиган таълим масканида йилига 100 нафар талаба таҳсил олиши кутилмоқда.

Келаси йилда Олмалиқ шаҳрида Москва металл ва қотишмалар университетининг филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига бўлган ташрифи чоғида маълум қилди.
 
Янги очиладиган таълим масканида йилига 100 нафар талаба таҳсил олиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазири Ином Мажидов “Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистонда халқаро олий даргоҳ очилиши ҳақида маълум қилган эди. Ўшанда таълим муассасининг очилиш вақти, йўналиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди. Гап Олмалиқ шаҳрида ташкил этилувчи Москва металл ва қотишмалар университетининг филиали ҳақида борган бўлса, ажаб эмас.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Москва металл ва қотишмалар институти Олмалиқ Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар