...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлигига ишга кирмоқчимисиз? Бунинг йўли жуда осон


12:32, 29.12.2017 Жамият
 12 026

Ишдан бўшатилган 562 киши ўрнига янги кадрлар қидирилмоқда. Сиз улардан бири бўлишингиз мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасидаги танқиддан сўнг, Молия вазирлиги тизимидан 562 киши ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлиги тизимидаги бўшаб қолган иш ўринларига захира кадрлар рўйхати шакллантирилаётгани муносабати билан молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга Ватанпарвар,  фидойи,  ташаббускор,  шижоатли,  иқтидорли ёшларни ишга таклиф этмоқда.
 
Ишга кирмоқчи бўлганлар жорий йилнинг 30 декабрига қадар [email protected] электрон манзилига ўз резюмеларини юборишлари мумкин.
 
Маълум қилинишича, келиб тушган ҳужжатлар ўрганилиб, танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.

Теглар:Ёшлар иттифоқи Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар