...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аудитор сертификати кимларга берилади?


15:10, 26.12.2018 Жамият
 1 911

Аудитор малака сертификатини олишга талабгорлар имтиҳон топширади.

“Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ, малака имтиҳонини топшириш учун талабгор қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
 
  • олий маълумотга, олий таълим муассасини битирганидан сўнг охирги ўн йил ичида камида уч йиллик аудит ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида таълим муассасаларида дарс бериш бўйича амалий иш стажига эга бўлиш;
 
  • “бухгалтерия ҳисоби” ва “аудит” мутахассисликлари бўйича магистр дипломига ва аудиторлик ташкилотига бир йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлиш;
 
  • фаннинг иқтисодий тармоқлари соҳасида илмий даражага эга бўлиш.
 
Малака имтиҳонини ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан тўрт кишидан кам бўлмаган таркибда комиссия тузилади.
 
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
  • ариза;
 
  • паспорт нусхаси;
 
  • махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
 
  • халқаро бухгалтер сертификати (мавжуд бўлганида) нусхаси;
 
  • меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
 
  • 3х4 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
 
  • энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
 
Малака имтиҳони тест усулида компьютердан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
 
Тест 80 та саволдан иборат бўлиб, тўғри жавоблар бўйича натижа 75 фоиз ва ундан юқори бўлса, имтиҳон муваффақиятли топширилган ҳисобланади.
 
Малака сертификати Вазирлик томонидан комиссия баённомалари олингандан кейин 10 кун муддатда расмийлаштирилади.
 
Сертификат дастлаб беш йиллик муддатга берилади, сўнг унинг амал қилиш муддатини ўн йилга узайтириш, аудитор малака имтиҳонини муваффақиятли топширганда ёки аудитор халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлганда имтиҳонсиз амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Аудиторлик Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар