...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлигида бўш ўринлар тўляпти. Қизиқ, Острогожскаянинг ўрнини ким эгаллади?


21:54, 05.01.2018 Жамият
 17 714

Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фаолиятини танқид қилганидан кейин, тизимдан 562 киши ишдан бўшатилганди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигидаги бўшаб қолган ўринларига эълон бериб, ёшларни ишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинаётганини хабарлади.
 
Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.
 
Айни кунларда Молия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларини замонавий кўникмалар, инновацион ғояларга эга бўлган, Ватанни севадиган, халқпарвар кадрлар, фидойи ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Қизиқ, вазифасидан озод этилган 562 киши ўрнини кимлар эгалларкин? Собиқ Молия вазири билан тил бириктириб, Президентни алдаб келган Элла Острогожскаянинг ўрнини-чи?

Теглар:Молия вазирлиги Элла Острогожская 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар