...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазири Рустам Азимов ўрнини Ботир Хўжаев эгаллади


12:29, 15.12.2016 Жамият
 11 888

Рустам Азимов Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимидан озод этилди.

Бугун, 15 декабрь куни Ботир Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда хабар қилаётган ишончли манбаларимизнинг маълумотларига кўра, Ботир Хўжаев аввал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Ботир Хўжаевдан аввал, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимида Рустам Содиқович Азимов фаолият юритган.
 
Ботир Хўжаев 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган.
 
Меҳнат фаолияти давомида Ботир Хўжаев 1992 йилдан 2000 йилгача Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
 
2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган Ботир Хўжаев 2004 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи бўлган.
 
2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2006-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари  - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
 
2011 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
 
Маълумотларга қараганда, Рустам Содиқович Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида қолган.
Дурдона Расулова

Теглар:Молия вазири Ботир Хўжаев Рустам Азимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар