...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санъаткорлар устидан шикоят борми? “Алло, “Ўзбекнаво” эшитади”


12:08, 15.12.2016 Жамият
 10 856

“Ўзбекнаво”нинг виртуал қабулхона расмиятчиликдан нарига ўтиб, шикоятларни ҳам ҳал қилармикин?

Санъат аҳли вакилларининг тўй ва тантаналарга фалон миллион сўмга бориши, кўп ҳолларда тўйларда навбат талашиши, одамлар билан муомалада одоб-ахлоққа риоя қилмаслиги ва номақбул қўшиқлар ҳамда клиплар эътирозларга сабаб бўлади. Кўпинча, бу ҳақда ўз фикрини ва эътирозларини билдирмоқчи бўлганлар газета ва журналлари, радио ва ТВга ёки интернет-нашрларга мурожаат қиладилар.
 
Эндиликда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси шикоятлар, аризалар ёки таклифларни тўғридан-тўғри қабул қилади.
 
Кўплаб давлат идоралари, ташкилотлар қаторида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ҳам виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бирлашма Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраевга мурожаат йўллаш учун “Qabulxona.uzbeknavo.uz” интернет-манзилига кириш лозим.
 
Шунингдек, бирлашма раҳбариятига (371) 234-24-28 телефон рақами орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.
 
Баъзан истеъдод, овоз, кўриниш ва ҳатто, ижтимоий тармоқлардаги турли изоҳлардан ҳам шикоят қилувчилар топилади. Шуларни инобатга оладиган бўлсак, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар сони кўп бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Ўз навбатида бирлашма фуқароларнинг мурожаатларини вақтида кўриб, шикоятларни ҳал қила олармикан ё виртуал қабулхона шунчаки кўзбўямачилик ва расмиятчиликка хизмат қиладими? Буни эса вақт кўрсатади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекнаво Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар