...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди


17:46, 04.10.2018 Жамият
 7 273

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. 1200 АҚШ доллари ва 4 миллион сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати “Qalampir.uz” интернет нашрига маълум қилди.
 
Гап шундаки, бошқарма бошлиғи ўринбосари Жиззах шаҳрида рўйхатдан ўтказилган қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг қурилиш обекти бўйича камомадини ёпиб беришга ваъда берган.
 
Мазкур МЧЖнинг Жиззах вилояти туманидаги “Шодлик” мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 2018 йил февраль ойида вилоят назорат тафтиш бошқармаси текширув ўтказган. Текширув натижаларига кўра, ушбу қурилиш иши бўйича 36 миллион сўм камомад борлиги аниқланган.
 
Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. эса “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг камомадини ёпиб бериш таклифини берган ҳамда бунинг эвазига фирма раҳбари Х.Х.дан 1200 АҚШ доллари ва 4 миллион сўм миқдорида “хизмат ҳақи” олган. Шунингдек, Х.Х. олижаноб мансабдорга унинг уйидаги қурилиши учун 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер ҳам “совға қилган”.
 
Аммо, мансабдор ўз ваъдасини бажара олмагач, олган пулларининг 1,5 миллион қисмини молия бошқармаси архивариуси Э.Г. орқали Х.Х.га жорий йилнинг сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинди.
 
Шундай қилиб, Жиззах вилояти прокуратураси айбланувчи Ш.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши очган.
 
Ҳозирда Ш.К. қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров пора олаётиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Молия бошқармаси Жиззах Дилором-Шаҳризода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар