...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёевнинг АҚШдаги кун тартиби, Трамп билан учрашувлари ҳақида маълумот берилди


09:21, 15.05.2018 Жамият
 5 053

Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кун тартибига кўра, у 16 май куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиши белгиланган. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.  

Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган. Бу рақамлар, албатта, ташриф давомида ўзгариши мумкин. 

Шу куни кечқурун Ўзбекистон томонидан расмий қабул маросими ўтказилади. Бу ерда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этади. 

Президент Мирзиёев 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ Мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. 

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан ҳам учрашиб, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

Теглар:Жаҳон банки Президенти Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар