...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев: “Биз 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”


14:14, 15.04.2018 Жамият
 9 449

Президент Сайхунободда ўтган йиғилишда раҳбарларни кескин танқид қилди ва уларни тўғри ёндашувга чақирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ҳудуд фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказганини хабар қилган эдик.
 
Йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлади:
 
“Бугун ҳам мана шу селекторда ўтирганлар, мен биламан кимдир сизларни тайёрлаган бўлиши мумкин. Тайёрламанглар ҳеч кимни. Қандай оғир савол бўлса ҳам, саволни эшитишга келганман. Вазиятни яхши қилишга келганман. Баландпарвоз гап, қарсакка, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баландпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”.
 
Йиғилишда, шунингдек, эътибор кўзбўямачиликка эмас, натитижага қаратилиши, бундай даврлар ўтиб бўлгани таъкидланди. Шу боис Президент ўтаётган вақтни бой бермай дадил қадамлар билан тараққиётга қадам қўйишга чақирди.
Икром Раҳмон

Теглар:Мирзиёев Сайхунобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар