...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Ашхобод сайилгоҳини очиб, кўчат ўтқаздилар


21:15, 23.04.2018 Жамият
 6 659

Сайилгоҳ майдони 12 гектарни ташкил этади. Бу ерда 1 та 1180 метр квадратни ташкил этувчи усти ёпиқ иншоот (indoor) ичида 26 та ҳамда 31 очиқ типдаги ўйин аттракционлари, нуронийлар маскани, музқаймоқ ва салқин ичимликлар шохобчалари қурилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахт Тошкентдаги Ашхобод сайилгоҳи очилиш маросимида иштирок этдилар. 

Сайилгоҳ майдони 12 гектарни ташкил этади. Бу ерда 1 та 1180 метр квадратни ташкил этувчи усти ёпиқ иншоот (indoor) ичида 26 та ҳамда 31 очиқ типдаги ўйин аттракционлари, нуронийлар маскани, музқаймоқ ва салқин ичимликлар шохобчалари қурилган. 

Замонавий маданият ва истироҳат боғи кираверишда туркман миллатининг мардлик ва жасорат тимсоли бўлган Ахалтака отлари ҳайкаллари ўрнатилган. Бу ерда қарағай, қрим қарағайи, ҳинд сирени, эман, каштан, магнолия, аризона кипариси, салвия, мовий арчалар экилган. 

Ҳордиқ чиқарувчилар учун ўриндиқлар, велойўлаклар, фавворалар қурилган. Амфитеатр ва кафе ҳам дам олувчиларга қулайлик яратади. 

Қурилиш ишларига 500 га яқин малакали муҳандис ва ишчилар жалб қилинди. 180 иш ўрни яратилди. 

Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини айтди. 

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларининг рамзи сифатида Ашхобод сайилгоҳида икки давлат раҳбарлари дарахт кўчатлари ўтқазди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод сайилгоҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар