...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев қуш шаклидаги сув иншоотига борди


19:22, 14.12.2018 Жамият
 5 511

Президент шуғулланаётган спортчи ва мураббийлар билан суҳбатлашиб, уларга келгуси мусобақаларда муваффақият тилади.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Ватанпарварлар” боғига боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги янги сув спорти мажмуаси билан танишди.
 
“Ватанпарварлар” боғи ёнида қад ростлаган ушбу иншоот ўзига хос меморий ечимга эга. Ташқи кўриниши парвоз қилаётган қушни эслатади. Унинг бир қанотида ўғил болалар, иккинчи қанотида қизлар учун алоҳида сузиш ҳавзалари бунёд этилган. Бу ердаги замонавий шароитлар ота-оналарнинг, ёшларнинг сув спортига қизиқишини оширади.
 
Ювиниш, овқатланиш, тиббиёт ва фитнес хоналарида барча қулайликлар яратилган.
 
Президент бу ерда шуғулланаётган спортчи ва мураббийлар билан суҳбатлашиб, уларга келгуси мусобақаларда муваффақият тилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:сув спорти мажмуаси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар