...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев кейинги ҳафта Тожикистонга боради


22:52, 18.09.2018 Жамият
 2 992

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон жорий йилнинг 17-18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 сентябрь кунлари Тожикистонга боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжонов хабар берди. Ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади.

28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон жорий йилнинг 17-18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тожикистон Имомали Раҳмон Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар