...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев билан тушилган илк селфи интернетни ларзага келтирди


10:33, 17.06.2018 Жамият
 21 062

Ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу суратни компьютердаги махсус программалар орқали ясалган дегувчилар ҳам топилмоқда. Бироқ бу фикрни рад этишга тўла асос бор.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига борди. 

Маросимга дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва ҳукумат раҳбарлари, кўзга кўринган сиёсатчилар тўпланган эди. Айни дамда эса ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев билан тушилган илк селфи-сурат оммалашиб бормоқда. Суратда Президент Шавкат Мирзиёевдан ташқари, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ва Ливан Бош вазири Саъд Ҳаририйни кўриш мумкин. Сурат ҳам айнан Саъд Ҳаририй томонидан туширилган.



Ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу суратни компьютердаги махсус программалар орқали ясалган дегувчилар ҳам топилмоқда. Бироқ бу фикрни рад этишга тўла асос бор. Суратни Ливан Бош вазири Саъд Ҳаририй ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ҳам жойлаштирган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ушбу сурат Президент Шавкат Мирзиёев билан тушилган илк селфи-сурат сифатида кўрилмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар