...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев АҚШда собиқ хонандани тақдирлади


09:20, 17.05.2018 Жамият
 7 303

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.
 
“Биз бу тарихий ташрифни кейинги  икки йил мобайнида мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг мантиқий давоми, деб биламиз. Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олис жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради” деди давлатимиз раҳбари.
 
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Куни кеча икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди.
 
Учрашувда давлати раҳбари Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, бутун дунёда кенг тарғиб этаётган Фредерик Старр ва барча америкалик олимларга ташаккур изҳор этди.
 
Тадбирда яна бир эътиборли воқеа бўлди: кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилганини эълон қилинди. Изро Малаков юксак эътибори ва қадрдон ўзбек халқининг унвони учун Президентга миннатдорлик билдирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Изро Ашерович Малаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар