...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди


14:24, 29.01.2018 Жамият
 3 306

Давлат раҳбарининг Қашқадарёга ташрифи бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республика фаоллари, давлат ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказган йиғилишларида тариқат илмининг буюк намояндаси Абу Муин Насафийнинг қолдирган бой илмий меросини ўрганиш масаласига, буюк аллома дафн этилган масканни ободонлаштиришга катта эътибор қаратган эди.
 
Шавкат Мирзиёев кеча, 28 январь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Давлат раҳбарининг ташрифи бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.
 
Президент Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ерда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Ўзбекисон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимовга керакли топшириқлар берди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи Абу Муин Насафий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар