...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қашқадарёлик хусусий боғча мудирасига автомобиль совға қилди


21:56, 28.01.2018 Жамият
 8 506

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга амалга оширган ташрифи давомида “Вундеркинд” номли МТМда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 50 ўриндан кам бўлмаган замонавий хусусий МТМлар ташкил этиш бўйича тадбиркорларга ишламай ётган биноларни бериш ва ер билан таъминлаш бўйича топшириқлар берганди. Айни дамда республиканинг турли ҳудудларида замонавий хусусий МТМлар очилмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга амалга оширган ташрифи давомида “Вундеркинд” номли МТМда бўлди.  Мазкур боғчада инглиз тили ва компьютер билимлари чуқур ўргатилади. Уч қаватли бинода кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди. 
 
“Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир”, дейди давлат раҳбари. 
 
Шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар