...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий университет декани ва унинг ўринбосари пора билан ушланди


20:17, 24.08.2018 Жамият
 9 850

Университет факультетларидан бирининг декани пора талаб қилган.

Жорий йил 15 август куни фуқаро Р.Х. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.
 
Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ходимлари Ю.Ж. ва А.Қ.лар шу университет магистуратураси “Ижтимоий фанлар” факультетининг психология йўналишига ўқишга қабул қилиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.
 
Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
 
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг Ижтимоий фанлар факультети декан муовини бўлиб ишловчи Ю.Ж. университетнинг Физика факультети биносида фуқаро Р.Х.дан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида қўлга олинган. Ю.Ж. ўзининг жиноий шериги А.Қ. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ушбу пулларни олганлиги маълум бўлди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди (пора олиш: бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Ж. ва А.Қ.лар қамоққа олинган.
 
Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Ўзбекистон Миллий университети ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар