...
МЕНЮ
ONLINE TV

Microsoft янги таржимонни таништирди


12:59, 16.12.2016 Технология
 2 370

Суҳбатда бир эмас, бир неча миллат вакиллари қатнашишлари ва Microsoft Translator иловаси орқали бир-бирларини осон тушунишлари мумкин.

Microsoft компанияси таржимон-илова хизматининг янгилангани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “3dnews.ru” ёзмоқда.
 
Microsoft Translator иловаси компьютер, мобил телефонлар, планшет ва бошқаларга худди бошқа иловалар каби юклаб олиб, ўрнатилади.
 
Эндиликда суҳбатда бир эмас бир неча миллат вакиллари қатнашишлари ва Microsoft Translator иловаси орқали бир-бирларини осон тушунишлари мумкин бўлади.
 
Илова ўрнатилгач, ундан реал суҳбат вақтида ҳам фойдаланишнинг имкони туғилади. Бунинг учун суҳбатда қатнашаётган ҳар бир киши Microsoft Translator иловасидан фойдаланиши лозим бўлади.
 
Microsoft Translator иловасидан фойдаланиш қийин эмас. Amazon App StoreGoogle PlayApp Store ҳамда Windows Store ёки маҳсус сайт орқали ҳар бир суҳбат қатнашчиси ўз она тилини танлаши лозим. Шундан сўнг, хизмат унга рақамли QR-кодини таклиф қилади.
 
Суҳбатдошлар экранларида пайдо бўлган ушбу кодни ўз комьютерларига Microsoft Translator ёрдамида киритишади.
 
Айни жараёндан сўнг, суҳбатни бошлаш мумкин бўлади.
 
“Гапираётган киши клавиатурадаги пробел тугмасини ёки рацияда сўзлашгандаги каби компьютер экранидаги тугмани босади. Бир неча сониядан сўнг, унинг суҳбат чоғида айтган сўзлари барчанинг компьютер экранида, ҳар кимнинг она тилида пайдо бўлади”, дейди иловага изоҳ берар экан Microsoft компанияси вакили Жон Роуч.
 
Microsoft Translator аввал ҳам оғзаки ва ёзма равишдаги таржималарни, суратлардаги ёзувларнинг таржимасини ҳам амалга оширарди. Бироқ айнан оғзаки таржимани илова фақат 1 киши учун қўллай оларди. Эндиликда илова ёрдамида бир неча тилда гаплашувчи одамларнинг ўзаро суҳбатларини уюштириш имкони бор.
 
Маълумот учун, Google ҳам ўз таржимон-иловасини мукаммаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ унинг таржимон-иловаси Skype ва Microsoft Translator каби реал вақтдаги суҳбатни таржима қилиб бера оладиган даражада мукаммалликка эришмаган.
Умида Якубова

Теглар:Microsoft Translator Суҳбат Таржимон-илова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!