...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёғ, ун ва шакарнинг киши бошига меъёр нархи эълон қилинди


12:10, 16.12.2016 Жамият
 9 498

Унга кўра, 1 кг ун – 1050 сўм, 1 кг ёғ – 5400 сўм, 1 кг шакар – 4800 сўмни ташкил этади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг эркин сотилишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилганини маълум қилиб, вилоятда юқорида номлари келтирилган маҳсулотларнинг  бир киши бошига ажратилган меъёр асосида белгиланган нархларини эълон қилди.
 
Унга кўра, 1 кг ун – 1050 сўм, 1 кг ёғ –  5400 сўм, 1 кг шакар – 4800 сўмни ташкил этади.
 
Ўрганишлар бу борада айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда, дейилади вилоят ҳокимияти хабарида.
 
Фуқаролар вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг барчага бир хилда етказиб берилишини янада яхшилаш мақсадида Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг [email protected]  расмий веб-сайтига ҳамда 233-31-33, 233-73-54 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
 

Теглар:Самарқанд вилояти ҳокимияти Ёғ Ун Шакар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар