...
МЕНЮ
ONLINE TV

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов сенатор бўлди


13:58, 01.02.2018 Жамият
 6 671

Давлат маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди.

Хабарингиз бор, кеча, 31 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
 
Давлат маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди. Бу хабарни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги манбаларимиз тасдиқлади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида иш бошлади. 

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ихтиёр Абдуллаев Рустам Иноятов МХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар