...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳмонхоналар тўловни сўмда қабул қилади


15:10, 12.09.2017 Жамият
 2 267

2017 йил 1 январдан меҳмонхоналарга хорижий валютада тўловларни қабул қилишга рухсат берилган эди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидаги барча меҳмонхоналарда хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан меҳмонхонада жойлашиш бўйича тўловларни миллий валюта — сўмда қабул қилиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Қўмитанинг расмий сайтида хабар берилди.
 
Қўмита тўловлар халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилганда мустасно ҳолатлари бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.
 
Нақд хориж валютасида тўловларни амалга ошириш бўйича таъқиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чоралар тўғрисида”ги қарори асосида қўйилган эди.
 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун амалдаги нархларни сақлаб қолиш юзасидан кўрсатма берган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар