...
МЕНЮ
ONLINE TV

Mercedes-Benz W123га 40 йил тўлди


14:31, 01.02.2016 Технология
 2 436

Mercedes-Benz W123 седани 1976 йилнинг 29 январида расман намойиш этилган.

W123 туркумдаги Mercedes-Benz автомобилининг ишлаб чиқарилганига роппа-роса 40 йил тўлди. Ушбу русум Mercedes тарихида энг машҳурларидан биридир.

Mercedes-Benz W123 седани 1976 йилнинг 29 январида расман намойиш этилган. У “Е-класс” давомчиси саналади. Кейинчалик русум сафига универсал кузовли, купе ҳамда узайтирилиб 7-8 йўловчига мўлжалланган седан ҳам қўшилди.

Автомобилни яратишда инженерлар хавфсизлик таъминотига асосий эътиборни қаратишган. Шунинг учун ёнилғи баки орқа ўқ устига жойланган. Бунда технологлар орқадан берилган зарба ёнғин келтириб чиқармаслигини назарда тутишган. 1980 йилда машина ABC опцияси, 1982 йилдан эса хавфсизлик ёстиқчалари қўшилган.


 
Mercedes-Benz W123 нархи баландлигига қарамасдан, фавқулодда бозори чаққонлашиб кетган. Харидорлар машина учун навбатда туришар, олибсотарлар эса қиммат нархда навбатсиз олишни таклиф этишарди.

Автомобилга 4 ва 6 цилиндрли бензинли мотор ўрнатилган. Ундан ташқари турли ҳажмдаги атмосферали дизель вериялари ҳам бор. 1980 йилда уч литрли турбодизель ўрнатилган тури ишлаб чиқарилди.

Седан 1985 йилгача, универсал эса 1986 йилгача ишлаб чиқарилган. Жами 2,7 млн нусха тайёрланган. Русумнинг давомчиси Mercedes-Benz W124 бўлди.
Бу Mercedes’ни ўзбекистонликлар ҳам яхши танишади. Германияда мазкур русумнинг яхши сақлангани 8-9 минг евро туради.

Теглар:Mercedes-Benz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!