...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият ва спорт ишлари вазирининг янги ўринбосари тайинланди


13:36, 01.02.2016 Жамият
 3 387

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 январдаги ПҚ-2481 сонли қарорига мувофиқ Маданият ва спорт ишлари вазири оринбосари лавозимига Аббосжон Мирзораҳимов тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 январдаги ПҚ-2481 сонли қарорига мувофиқ Маданият ва спорт ишлари вазири оринбосари лавозимига Аббосжон Мирзораҳимов тайинланди.  Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
 
Аббосжон Мирзораҳимов ўринбосари лавозимига тайинланишидан аввал Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар,  музейлар,  ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 
 
У 1997-2001 йиллар Термиз давлат университети (бакалавр),  2001-2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети (магистр),  2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура),  2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.  Тарих фанлари номзоди.
 
Вазир ўринбосари Маънавий-маърифий муассасалар,  музейлар ва ахборот-ресурс марказлари бошқармаси,  Маданий мерос объйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси,  Бадиий экспертиза бошқармаси,  "Ўзбекмузей" республика жамғармаси,  Республика музейлари,  "Мозийдан садо” журнали таҳририяти,  Кўзи ожизлар учун кутубхоналар ишини мувофиқлаштиради,  уларда ишнинг самарали ташкил этилиши,  меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади. 

Теглар:Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар