...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода, Жаҳонгир Позилжонов, Тоҳир Усмонов ва бошқалар Президент фармони билан мукофотланишди


15:43, 27.08.2016 Шоу-бизнес
 16 463

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида бир гуруҳ хонанда ва актёрларни мукофотлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бутун республикамиз бўйлаб байрам тадбирлари, учрашувлар, юрт равнақи, Ватан тараққиётига ўзининг муносиб ҳииссасини қўшган ҳамюртларимизни мукофотлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Президент Ислом Каримовнинг фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вазирлик ходимлари, санъаткорлар, хонанда ва актёрлар иштирок этишди.
 
Қуйидигалар “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топширилди:
 
Муроджон Мажидов – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари

Амриддин Эргашев – Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси мутахасисси

Одилжон Абдуқаҳҳоров –  “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси Махсус рухссатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи
 
Фарҳод Абдуллаев – Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
 
Валижон Шамшиев – қизиқчи
 
Шаҳзода (Зилола Мусаева) – хонанда
 
Жаҳонгир Позилжонов – хонанда
 
Адҳам Солиев – хонанда
 
Умар Шамсиев – хонанда
 
Тоҳир Усмонов – хонанда
 
Асқар Ҳикматов – актёр
 
Алижон Исоқов – хонанда
 
Воҳиджон Исоқов – хонанда
 
Муззаффар Абдуазимов – хонанда  

Адиз Ражабов – актёр

Теглар:Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Одилжон Абдуқаҳҳоров Шаҳзода Тоҳир Усмонов Жаҳонгир Позилжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарангиз
01:04 28.10.2016

Арзийди унвон ким олган булса дастойн омад хонанда булиш юкини кутариш онсон эмаскуууу респект дастойн



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!